22:07 / 04.03.2019
5 130

ОАВ АҚШнинг янги махфий қуроли ҳақида маълумот берди

ОАВ АҚШнинг янги махфий қуроли ҳақида маълумот берди
АҚШнинг Истиқболли мудофаа илмий-тадқиқот ишланмалари бўйича агентлиги (DARPA) жанг майдонида «тактик тунеллар»дан фойдаланишни таклиф қилди. Улар Американинг янги махфий қуроли бўлиши мумкин, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

Нашрнинг таъкидлашича, Пентагонда жанг майдонларида туннеллар қурилиши бўйича етарлича тажриба йўқ. Бироқ, шунга қарамай, жангда туннеллар тармоғидан фойдаланиш Америка армиясига фойдали бўлиши мумкин.

DARPA аввалига бурғилаш ва туннеллар яратиш усулларининг бажарилиши баҳоланувчи ўқув дастурини таклиф этмоқда. 15 ойга мўлжалланган дастурнинг қиймати 11 миллион долларга баҳоланди.

Хусусан, туннеллар тактик тармоғи моддий-техник қўллаб-қувватловнинг хавфсиз инфратузилмасини таъминлаб бериши мумкин. Масалан, у амалиётдан аввал озиқ-овқат маҳсулотларини олиб ўтиш ёки қўшинларнинг қайсидир ҳудуддан ўтиши давомида захираларни мунтазам таъминлаб беришда қўл келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ АҚШнинг янги махфий қуроли ҳақида маълумот берди