
София Аҳмад ва унинг икки акаси Тоҳир Хон, Умар ошқозон саратони хавфи туфайли ошқозонини олиб ташлашга розилик билдиришди. Гап шундаки, 2003 йили уларнинг онаси Перл Хон 49 ёшида ошқозон саратони туфайли оламдан ўтган. Врачлар унга худди шундай ташҳис қўйгач, атиги олти ойгина умр кўрган.
Орадан ўн йил ўтгач, 32 ёшли қизи Ясмина ҳам ошқозон саратонидан ўлим топган. Шуни ҳисобга олган уч ака-сингил тиббий кўрикдан ўтишга қарор қилишди. Текширувлар ҳақиқатан барчалари саратон хасталигига мойиллигини кўрсатиб берди. Шундан кейин барчаларининг ошқозони жарроҳлик амалиёти ёрдамида олиб ташланди.
Софиянинг айтишича, ошқозонсиз ҳам ўзлари хоҳлаган таомларни истеъмол қилишмоқда. Ҳаракатланишда ҳам чекловлар йўқ. Фақат вазнни назорат қилиш оғир кечмоқда ва энг зарур витаминлар организмга тушмас экан. Аммо София саратон хасталигидан эрта ўлиб кетгандан, сал қийналиб бўлса-да, яшашни маъқул кўради.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар