
Фото: twitter.com/SNB_BNS_en
Швейцария миллий банки 1000 франкли купюранинг янги шаклини тақдим этди. У Европадаги энг қиммат банкнот бўлади ҳамда қиймати бўйича дунёда иккинчи ўринда туради (10 минглик Бруней доллари купюрасидан кейин). Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб Дарё хабар қилди.
Купюра 13 мартдан муомалага киритилади. Тўққизинчи серияли бошқа янги банкнотлар каби купюрада сиёҳранг полимер толадан фойдаланилган. Купюра дизайнининг асосий вазифаси – мулоқот ва тил.
Хабарда айтилишича, ЕИнинг кўп мамлакатлари 500 евроли банкнотни чиқаришни тўхтатган. 500 евроли банкнот Европа ҳудудида муомалада қолади. У доим ҳисоб-китоб ва жамғармада ишлатилади ва ўз қийматини сақлаб қолади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!The new 1000-franc note https://t.co/6uxJJogGIM pic.twitter.com/eMyeenD0Od
— Swiss National Bank (@SNB_BNS_en) March 5, 2019
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар