14:30 / 07.03.2019
4 750

АҚШда Трампга қарши "янги тергов" бошланди

АҚШда Трампга қарши "янги тергов" бошланди
АҚШ президенти Дональд Трампга қарши янги кенг кўламли тергов доирасида Конгресс тадбиркор Евгений Пригожин, Владимир Путин ва россиялик миллиардер Виктор Векселберг билан боғлиқ компаниядан ҳужжат сўради, дея хабар беради «Дарё».

Трамп коррупция ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишда гумон қилинмоқда. Шу билан бирга, Демократ конгрессменлар Оқ Уйдан Трампнинг Путин билан музокаралари ҳақида маълумот беришини талаб қилган.

Трампга нисбатан янги тергов Демократ Герролд Надлер бошчилигидаги ҳуқуқий қўмита томонидан олиб борилади.
Трамп ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, коррупция ва адолатни бузишда гумон қилинмоқда.

Душанба куни парламент текшируви доирасида жами 80 дан ортиқ ташкилот ва шахсларга сўров юборилган.
Ушбу сўровлар шунингдек Оқ Уй маъмуриятига ҳам йўналтирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда Трампга қарши "янги тергов" бошланди