12:40 / 08.03.2019
3 875

Хитойда 1 яшар боланинг тўхтаб қолган юрагини 30 дақиқада ишлатиб юборишди

Хитойда 1 яшар боланинг тўхтаб қолган юрагини 30 дақиқада ишлатиб юборишди
Бу воқеа Хитойнинг Гуандун вилояти Фошань шаҳрида содир бўлди. Бир аёл бананга тиқилиб қолган 1 яшар боласини касалхонага олиб келганди. Ўзининг айтишича, ўғилчасини дўкон айланишга олиб чиққан-у, йўл-йўлакай банан берган экан. Кўпроқ бериб қўйибди чоғи, бола тиқилиб қолган ва шунинг оқибатида юраги уришдан тўхтаган.

Касалхонага келгач, боланинг томоқ қисмидан худди ўша тиқилиб қолган банан бўлагини олиб ташлашди. Аммо юрак урмасди. Беш нафар реаниматор врач навбати билан боланинг юрагини уқалай бошлашди. Бу амал 30 дақиқа давом этди. Умридан бор экан. Худонинг қудрати билан юрак ишлаб кетди ва чақалоқ ҳаётга қайтди.

— Бу росмана мўъжиза, — дейди врачлардан бири. — Болани худо қайтиб берди! Энди умри жудаям узун бўлади…

Бироқ тиббиёт ходимлари бу болани уйига кузатиб қўйишга шошилишмаяпти. Айтишларича, мияга маълум муддат қон бормай турган. Шу нарса бола миясининг айрим қисмларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу муаммони ҳам ижобий ҳал этгачгина, бемор уйига кетади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда 1 яшар боланинг тўхтаб қолган юрагини 30 дақиқада ишлатиб юборишди