
Фото: РИА «Новости»
Австрия ташқи ишлар вазири Карин Кнайсль Россияга ташрифи давомида президент Владимир Путин билан яна рақсга тушишни хоҳламоқда. «Келаси ҳафта Москвада бўламан, балки президент билан яна рақсга тушармиз?» дейди вазир. Гап орасида сиёсатчи хоним британиялик ҳамкасби Жереми Хант билан рақсга тушганини эслар экан, Россия етакчиси ундан яхшироқ ўйнашини яшириб ўтирмади: «Барибир Путин зўр раққос!».
Эслатиб ўтамиз, Австрия ташқи ишлар вазири Карин Кнайсель хоним ўтган йилнинг август ойида молиячи Вольфганг Майлингерга турмушга чиққан. Уларнинг никоҳ тўйига ташриф буюрган Владимир Путин келин билан рақсга тушган эди.
Манба: Xabar.uz “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар