Москвада яна бир ўзбекистонлик пичоқлаб ўлдирилди

  • 08 март 2019, 21:13
  • 4 551
  • Дунё
  • Москвада яна бир ўзбекистонлик пичоқлаб ўлдирилди
    Фото: Uz24
    Москванинг «Академический» туманида Ўзбекистон фуқаросининг пичоқланган танаси топилди, деб хабар берди Uz24.

    Хабарда айтилишича, Москва ҳуқуқ-тартибот идорасига 5 март куни кечқурун Кржижановский кўчасида жойлашган ётоқхона хонасида баданида кўплаб санчилган ва кесилган жароҳатлари бўлган, 1976 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросининг жонсиз танаси топилганлиги маълум қилинган.

    Дастлабки маълумотларга кўра, ўлдирилган шахс кўча супурувчи бўлиб ишлаган. Шунингдек, у ўзининг жонсиз танаси топилган хонада яшаб келган.
    Ҳозирда қотиллик тафсилотлари ўрганилмоқда.

    » » Москвада яна бир ўзбекистонлик пичоқлаб ўлдирилди