date
views 4 571

Германияда ҳамкасбларини йиллар давомида заҳарлаб келган шахс бир умрга қамалди

Германияда ҳамкасбларини йиллар давомида заҳарлаб келган шахс бир умрга қамалди
Германиядаги Билефельд шаҳри суди давомида ҳамкасбларини бир неча йил давомида симоб ва бошқа моддалар билан заҳарлаб келган шахсга бир умрлик қамоқ жазоси тайинлади.

The Independent нашрининг хабар беришича, у ўтган йили қўлга олинган: видеокузатув камераларига у ҳамкасбининг бутербродига шубҳали кукунни сепаётгани муҳрланган.

Унинг уйи тинтув қилинганида кимёвий лаборатория борлиги аниқланган. Полициянинг аниқлашича, у бу ерда ўзи ишлаётган заводдаги ходимларнинг егуликларига қўшиб қўйиш учун турли моддаларни синовдан ўтказган.

Нашрнинг маълум қилишича, заҳарланиш оқибатида икки кишининг буйрагига жиддий зарар етган, яна бир киши комга тушиб қолган.
Унинг нима учун бундай қилгани ҳозирча маълум эмас.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда ҳамкасбларини йиллар давомида заҳарлаб келган шахс бир умрга қамалди