
Америка раҳбарлари Чеченистон президенти Рамзан Қодировга нисбатан 2017 йили санкция эълон қилган. Бунга кўра, Қодировнинг бизнесига чеклов қўйилиши лозим эди. Яқинда улар яна Рамзан Қодиров масаласига қайтиб, уни россиялик мухолифатчи Борис Немцовнинг ўлимига алоқадорликда айблади.
Шу муносабат билан америкаликлар Рамзан Қодировнинг Саудия Арабистони ҳамда Бирлашган араб амирликларидаги активларини назоратдан ўтказишга аҳд қилишди. Назорат давомида улар албатта хатолик топишга умид боғлашган.
Эслатиб ўтамиз, Америка Қўшма Штатлари Рамзан Қодировни қотиллик, инсон ҳуқуқларини қўпол тарзда бузганликда айбламоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар