Илон Маскнинг Dragon-2 космик кемаси Атлантика океанига қўнди (видео)

  • 09 март 2019, 11:39
  • 1 174
  • Дунё
  • Илон Маскнинг Dragon-2 космик кемаси Атлантика океанига қўнди (видео)
    Американинг SpaceX компаниясига тегишли Crеw Dragon космик кемаси Ерга қайтди ва Флорида соҳилларидан 360 километр масофада Атлантика океанига қўнди. Бу лаҳзани NASA Twitter’даги аккаунтига жойлади.

    Кема сувга қўнишидан аввал унга самолёт ҳамроҳлик қилган, қутқарув кемаси яқинда кутиб турган.
    Капсула Ерга 136 килограмм юк, жумладан, экипаж томонидан Халқаро космик станцияда ўтказилган илмий тажрибалар натижаларини етказди.

    » » Илон Маскнинг Dragon-2 космик кемаси Атлантика океанига қўнди (видео)