
Оқ уйнинг коммуникациялар масалалари бўйича директори Билл Шайн истеъфога чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда The New York Times'га таяниб Kun.uz маълум қилмоқда.
Газета маълумотларига кўра, унинг истеъфоси ҳақидаги хабар кўплар учун кутилмаган бўлиб чиқди.
Аниқлик киритилишича, Шайн амалдаги давлат раҳбари Дональд Трампнинг келгуси президентлик сайловларида иштирокига тайёргарлик кўриш учун лавозимидан кетишга қарор қилди.
Аввалроқ, Трамп даврида Давлат департаментига ишга киришни истаганлар сони 2008 йилги минимал кўрсаткичга тушиб кетгани маълум қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар