18:17 / 09.03.2019
4 688

Грузиялик уста тикув машиналаридан ғаройиб автомобиллар ясамоқда (видео)

Грузиялик уста тикув машиналаридан ғаройиб автомобиллар ясамоқда (видео)
Фото: Sputnik
Грузиялик уста эски тикув машина деталларидан чиройли автомобиллар, кареталар ва бошқа арт объектлар ясамоқда, деб хабар берди Sputnik.

Уста ҳикоя қилиб беришига қараганда, дастлаб у эски тикув машиналарини жамлай бошлаган ва бошида уларни нима қилишни ҳам билмаган. Устани қадимий тикув машиналари деталларининг чиройлилиги мафтун этган. Кейинчалик ушбу тикув машиналари деталларидан автомобиллар ясай бошлаган.

Замонавий тилда ушбу услуб - стим панк дейилади. Стеампунк - буғ машиналари деталларидан турли, баъзан фантастик декоратив элементлар ясаш, маъносида қўлланилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Грузиялик уста тикув машиналаридан ғаройиб автомобиллар ясамоқда (видео)