11:47 / 10.03.2019
3 694

Шереметьево аэропортида АҚШ элчихонаси ходими мина олиб ўтишга уринди

Шереметьево аэропортида АҚШ элчихонаси ходими мина олиб ўтишга уринди
Москванинг Шереметьево аэропортида АҚШ элчихонаси ходими юклари ичида мина олиб ўтишга уринди, деб хабар берди РИА Новостига таяниб Kun.uz.

"Афтидан, АҚШ чегараларимиз яқинида мунтазам равишда жанговар кемалар ва самолётлар ёрдамида иғвогарона рейдлар уюштириш орқали Россияда хавфсизлик таъминланганлик даражасини нафақат ташқаридан, балки ичкаридан ҳам текширишга уринмоқда. Бунинг устига, ўз элчихонаси ходимлари ёрдамида", — деб маълум қилган РИА Новостига ТИВ вакили.

Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, АҚШ элчихонаси ходимининг юклари текширилганида миномёт минасига ўхшаш буюм борлиги аниқланган.

Қайд этилишича, текширув жойига чақирилган портлаш техникаси мутахассислари унинг корпуси устида портловчи модда излари бўлган, аммо портловчи моддасиз мина эканлигини тасдиқлашган.

Дипломатларнинг сўзларига кўра, элчихона ходими хизмат сафари якунлангани туфайли Россияни тарк этаётган бўлган ва бўш минани "шахсий коллекцияси учун" олганини таъкидлаган. У кейинги рейс билан Нью-Йоркка учиб кетган, фақат минасиз ҳолда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шереметьево аэропортида АҚШ элчихонаси ходими мина олиб ўтишга уринди