
Бу ўзгариш асосан Украина қуруқликдаги қўшинларининг учта жанговар бригадаси ҳарбийлари кийимида ўз аксини топади. Шу ҳақда мамлакат бош қўмондони Виктор Муженко расман маълум қилган.
Қўмондоннинг айтишича, Черных Запорожцев номидаги 72- механизациялашган бригадаси ҳарбийлари кийимидаги эмблема қизил-қора рангда бўлиб, унга бош чаноқ сурати чизилган ва «Украина ёки ўлим» ёзуви битилган. Яна иккита бригада ҳарбийлари кийимидаги янги эмблемага «Худонинг марҳамати билан» ҳамда «Ғалаба сари биргаликда» каби ёзувлар жойлаштирилган.
Муженко шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтдики, ушбу ўзгаришларга Украина шоири Тарас Шевченко туғилган кунга 205 йил тўлиши муносабати билан қўл урилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар