Эфиопия самолётига кечиккан ягона йўловчи омон қолди (фото)

  • 11 март 2019, 22:55
  • 3 264
  • Дунё
  • Эфиопия самолётига кечиккан ягона йўловчи омон қолди (фото)
    Фото: «Facebook»/Antonis Mavropoulos
    Эфиопияда «Boeing 737» самолёти ҳалокатга учраб, бортидаги барча инсонлар ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик. Афиналик сайёҳ Антонис Мавропоулос ҳам уларнинг орасида бўлиши мумкин эди, агар юкини топширишга улгурганида, агар икки дақиқага кечикмаганида...

    Қайғули «Ethiopian Airlines» рейсининг ягона омон қолган йўловчиси бу ҳақда «Greek Reporter»га сўзлаб берган.

    «Одамлар самолётга чиқишаётганини ўз кўзим билан кўриб турардим. Мени эса чиқаришмаганига жуда жаҳлим чиққанди», — деди Мавропоулос.

    Антонис Маврополулоснинг авиачиптаси. Фото: «Facebook»/Antonis Mavropoulos
    Фожиадан сўнг уни полиция сўроққа чақирган: биргина унинг самолётга чиқмагани шубҳа уйғотганди. Бироқ юклари ўзидалигини кўриб, қўйиб юборишган.

    «Ethiopian Airlines»га қарашли «Boeing 737» лайнери Аддис-Абеба (Эфиопия) аэропортидан парвоз қилганидан сўнг орадан олти дақиқа ўтиб, 60 километр узоқликда қулаб тушган. Самолёт Найроби (Кения)га учаётганди. Унинг бортида барча инсонлар — 157 киши ҳалок бўлган.

    » » Эфиопия самолётига кечиккан ягона йўловчи омон қолди (фото)