11:33 / 12.03.2019
5 508

Иванка Трампнинг асл номи бошқа эканлиги маълум бўлди

Иванка Трампнинг асл номи бошқа эканлиги маълум бўлди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп туғилганида асли Ивана деб номланган. Иванканинг 2010 йилдаги твитига AOL нашри эътибор қаратди, дея хабар беради «Дарё» нашри.

«Менинг ҳақиқий исмим Ивана. Чехияда Иванка Ивананинг кичрайтирилган кўриниши, худди Роберт Бобби дейилганидек», — деб ёзади Иванка Twitter‘даги саҳифасида.

Маълумот учун, Иванка Дональд Трамп ва чех фотомодели Ивана Зелничкованинг қизи бўлиб, улар 15 йиллик турмушдан сўнг 1992 йилда ажралишган. АҚШ президентининг ушбу никоҳдан Иванкадан ташқари яна икки ўғли — кичик Дональд Трамп ва Эрик Трамп ҳам бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Иванка Трампнинг асл номи бошқа эканлиги маълум бўлди