14:13 / 12.03.2019
4 567

Британиялик 4 ёшли қизалоқ энг ёш вундеркинд деб тан олинди

Британиялик 4 ёшли қизалоқ энг ёш вундеркинд деб тан олинди
Буюк британиялик 4 ёшли қиз IQ кўрсаткичи 140 баллни ташкил этгани учун дунёнинг энг ёш даҳоларидан бири деб тан олинди. Бу ҳақда Дарё хабар берди.

Англиянинг Айвер шаҳрида яшовчи Алана Жорж юқори IQ эгаларининг халқаро «Менса» ташкилотининг энг ёш аъзосига айланган. Унинг ота-онаси Надин ва Эдмунднинг айтишича, қизча кичиклигидаёқ ҳарфлар ва рақамларга қизиққан ҳамда ҳеч кимнинг ёрдамисиз ўқишни ўрганган.

Аёл қизининг вундеркинд эканини Алана етти ойлигидаёқ илк сўзларни талаффуз қила бошлаганида билган. Бир йил ўтмасидан тўлиқ гаплар билан гаплаша олган. Уч ёшида мустақил равишда севимли эртакларидан парчаларни ўқишни ўрганган. Надин қизининг ақлий ривожланишини текширтириш учун мутахассисларга мурожаат қилган. Тестлар натижаси шуни кўрсатганки, қизча 7 ёшли бола даражасида ўқимоқда ва 6,5 ёш даражасида ўйлаб, гаплашмоқда.

Айни пайтда Алана Буюк Британия қироллик оиласининг аъзолари ўқиган мактабга боради. Онаси қизининг мактабда зерикмаслиги ва тенгдошлари билан тенг равишда «бахтли болалик»ни ҳис қилишини эҳтиёткорлик билан кузатиб боради.

«Менса» худди шу ёшдаги ақлли одамларнинг икки фоизини ўз ичига олади. Нашр маълумотларига кўра, катталар ўртача 100 баллик IQга эга. Назариячи физиклардан Стивен Хокинг ва Альберт Эйнштейннинг кўрсаткичлари тахминан 160 балл деб баҳоланади, аммо улар тест топширмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиялик 4 ёшли қизалоқ энг ёш вундеркинд деб тан олинди