date
views 5 629

Александр Цекало 27 ёшли қозоғистонлик аёлга уйланди

Александр Цекало 27 ёшли қозоғистонлик аёлга уйланди
Фото: womanhit.ru
Россиялик машҳур шоумен Александр Цекало Қозоғистоннинг 27 ёшли фуқароси Дарина Эрвин билан турмуш қурди, дея хабар беради «Дарё».

Севишганлар яқинлар ва дўстлари даврасида Беверли-Ҳиллзда никоҳдан ўтган. Цекало ва Дарина бир муддатга дабдабали тўйдан воз кечган.

Дарина ўз фамилиясида қолишни истаган, аммо бироздан сўнг у эрининг фамилиясини олишга қарор қилган. Александр Цекало севгилисидан 30 ёш катта. Айтганча, бу нарса Даринанинг отасига ёқмаган.

Манба маълумотларига кўра, никоҳ тўйини севишганлар май ойида ўтказишни режалаштирмоқда. Тантана қаерда ўтиши ҳозирча маълум эмас.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Александр Цекало 27 ёшли қозоғистонлик аёлга уйланди