Яхтадан сувга тушиб кетган сайёҳ жинси шими сабаб ҳалокатдан сақланиб қолди (видео)

  • 13 март 2019, 15:44
  • 2 282
  • Дунё
  • Яхтадан сувга тушиб кетган сайёҳ жинси шими сабаб ҳалокатдан сақланиб қолди (видео)
    Яхтадан сувга тушиб кетган германиялик сайёҳ жинси шими сабаб ҳалок бўлишдан сақланиб қолди, деб ёзади Дарё нашри.

    Арне Мюрке акаси билан Wahoo яхтасида Окленддан Бразилияга кетаётган бўлган. Улар Толага тоғи яқинидан ўтиб кетаётганда гид уни уриб юборган ва у сувга тушиб кетган.

    Арне сувда қутқарув жилетисиз, жинси шим ва футболкада бўлган. Арне акаси унга қутқарув жилетини ташлаган, сўнг арқон ёрдамида қутқаришга ҳаракат қилган. Бироқ Мюрке уларнинг олдига сузиб боролмаган.

    Шунда у ўзи билган усулдан фойдаланиб, сувга чўкиб кетишдан сақланиб қолган. Мюрке жинси шимини ечиб, унинг учларини тугун қилган ва ичига ҳаво тўлдириб қутқарув жилетига ўхшаш нарса ясаган.

    Мюрке қутқарув вертолёти келгунича «шиширилган» шими ёрдамида 3,5 соат давомида совуқ сувда турган.
    Қуйида ушбу усул кўрсатилган видео келтирилган.

    » » Яхтадан сувга тушиб кетган сайёҳ жинси шими сабаб ҳалокатдан сақланиб қолди (видео)