09:19 / 14.03.2019
5 264

Эстония разведкаси: Беларусдаги инқилоб туфайли Россия билан НАТО ўртасида уруш бошланиши мумкин

Эстония разведкаси: Беларусдаги инқилоб туфайли Россия билан НАТО ўртасида уруш бошланиши мумкин
Фото: Россия мудофаа вазирлиги
Беларусда «рангли инқилоб» содир бўлса, Россия билан НАТО ўртасида уруш бошланиши мумкин, деб ёзади «Daryo».

Бу ҳақда Эстония разведкаси томонидан Россиянинг ҳарбий машқлари кузатиш асосида ёзилган «Халқаро хавфсизлик ва Эстония» маърузасида айтилган.

«Бизнинг баҳолашимизча, агар президент Александр Лукашенконинг шахсан ўзи ёки унинг тизими билан кутилмаган нарса содир бўлса, Беларуснинг демократик ғарбий давлатга айланиб кетишига йўл қўймаслик учун Россия томонидан тезкор ҳарбий ҳаракатлар амалга оширилиши эҳтимоли юқори бўлади», — деб ёзилган ҳужжатда.

Разведкачиларнинг ишонч билдиришича, сўнгги 20 йил давомидаги ҳарбий машқлар сценарийси НАТОга қарши курашни акс эттиради. Сценарийлар эса, уларнинг айтишига кўра, 2008 йилдаги Грузия воқеаларидан кейин ҳам, Украинадаги 2014 йил воқеаларидан кейин ҳам, Сурияда уруш бошланишидан аввал ҳам ўзгармаган.

«Ҳарбий режалаштириш нуқтайи назаридан Россия Эстонияни якуний мақсад сифатида қарамаяпти, бироқ уни НАТОнинг бир қисми сифатида кўрмоқда. Шунинг учун ҳатто Россия ва НАТО ўртасидаги зиддият дунёнинг исталган нуқтасида бошланса ҳам, Эстония Россиянинг ҳарбий ҳужумига тайёр туриши керак», — деб қайд этилган ҳужжатда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эстония разведкаси: Беларусдаги инқилоб туфайли Россия билан НАТО ўртасида уруш бошланиши мумкин