ВКонтакте Путиннинг «қабртоши» расми бўлган постларни қайтарди

  • 14 март 2019, 14:45
  • 1 925
  • Дунё
  • ВКонтакте Путиннинг «қабртоши» расми бўлган постларни қайтарди
    Фото: Facebook/Раушан Валиуллин
    ВКонтакте ижтимоий тармоғи Владимир Путиннинг «қабртоши» бўлган постларни кўриб чиқиб, уни қайтаришга қарор қилди, деб ёзади Дарё нашри.
    Бу ҳақда ВКонтакте матбуот котиби Дмитрий Лушников маълум қилган.

    «Аввалроқ ушбу суратларда монтаж ва фотошоп белгилари кузатилган. Кейинроқ Набережние Челни шаҳар суди акция ҳақиқатан ҳам ўтказилганини тасдиқлаган, инсталляциянинг оғзаки таърифи эса ижтимоий тармоқда тарқалган суратларга мос келган», — деган у.

    Унинг таъкидлашича, бу тасдиқланмаган маълумотнинг оммавий тарқалишига қарши кўрилган чораларнинг биринчиси эмас. Юқоридаги вазиятда суратларни сохта деб топгани учун уларни яшириб қўйиб адашган, вазият ойдинлашгач уларни қайтаришга қарор қилган.

    Эслатиб ўтамиз, 10 март куни акция ўтказилиб, Россиянинг Набережние Челни шаҳридаги ҳудудий тергов бошқармаси биноси олдида президент Владимир Путиннинг «қабртоши» қўйиб кетилган.

    ВКонтакте тармоқда тарқалган суратларни президентнинг ўлими ҳақида тарқатилган ёлғон маълумот деб топиб, ушбу суратлар бўлган постларни ўчириб ташлаган.

    » » ВКонтакте Путиннинг «қабртоши» расми бўлган постларни қайтарди