Эркак мобил телефони сабаб ўлимдан қутилиб қолди

  • 15 март 2019, 10:48
  • 2 142
  • Дунё
  • Эркак мобил телефони сабаб ўлимдан қутилиб қолди
    Фото: НSW Police Force
    Австралия фуқароси у томонга учиб келаётган найзани уяли телефони билан тўхтатиб, ўлимдан қутилиб қолди, дея хабар беради Daryo нашри.

    Ҳодиса 13 март куни Янги Жанубий Уэльсдаги Нимбин қишлоғида содир бўлган. 43 ёшли австралиялик автомашинадан чиқиб, ўқ ва найза билан қуролланган танишини кўриб қолган. Шу вақт у телефони ёрдамида у одамни расмга олмоқчи бўлган. 39 ёшли эркак эса унга қарата ўқ узган, ўқ эса гаджетни тешиб, эркакни жағига ҳам озгина тегиб ўтган.

    Кейинчалик полиция воқеа жойига келиб, қонунбузарни ҳибсга олди. У суд олдида 15 апрель куни жавоб беради.

    » » Эркак мобил телефони сабаб ўлимдан қутилиб қолди