08:33 / 16.03.2019
4 456

Янги Зеландиядаги ҳужум қурбонлари сони 49 нафаргача ошди

Янги Зеландиядаги ҳужум қурбонлари сони 49 нафаргача ошди
15 март куни Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги иккита масжидда содир этилган отишмалар қурбонлари сони 49 нафаргача ошди, 50 га яқин киши жароҳат олди.

Таъкидланишича, отишманинг иштирокчиларидан бири, ўнлаб мусулмонларни отиб ташлаган австралиялик Брентон Таррантни норвегиялик террорчи Андерс Брейвик каби радикал миллатчилар илҳомлантирган.

Унда, шунингдек, собиқ Югославиядаги ҳарбий жиноятлар бўйича трибунал томонидан судланган сербиялик сиёсатчилар ҳам қизиқиш уйғотган. Жумладан, қотил Facebook ижтимоий тармоғи орқали олиб борган трансляциясида ҳужум олдидан босниялик серблар етакчиси Радован Каражичга бағишланган қўшиқ куйлаган.

Тарант ҳужумда қўллаган милтиғи ва унга ўқдонларга мусулмонларга қарши жанглар олиб борган саркардалар фамилияларини ёзиб чиққан бўлган.

Террорчи ва унинг икки шериги қўлга олинди. Таррантга айбловлар билдирилган, у 16 март куни суд олдида жавоб бера бошлайди.

Крикет бўйича Бангладеш терма жамоаси аъзолари отишма олиб борилган масжидлардан бири – “Ал-Нур”га автобусда яқинлашишганда австралиялик олиб борган отишма овозини эшитиб қолиб, бахтли тасодиф омон қолишган. “Агар биз у ерга 3-4 дақиқа эртароқ келганимизда ичкарида бўлган бўлардик”, деб айтган жамоа менежери Холид Машуд. Унинг айтишича, отишма вақтида спортчиларни масжиддан бор-йўғи 50 метр ажратиб турган.

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн бўлиб ўтган воқеаларни теракт деб атаган. ОАВнинг таъкидлашича, бу мамлакатда 1943 йилдан бери содир этилган энг оммавий қотилликдир: ўшанда Фезерстоун шаҳридаги ҳарбий асирлар турмасида кўтарилган исён вақтида 48 нафар япон аскари ва бир нафар янги зеландиялик ўлдирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Янги Зеландиядаги ҳужум қурбонлари сони 49 нафаргача ошди