
АҚШ Адлия вазирлиги хабарига кўра, Қўшма Штатлар Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси собиқ ходими 58 ёшли Рон Хансен Хитой томони учун жосуслик қилганини тан олган. Бу ҳақда РИА «Новости»га таяниб Kun.uz хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Хансен 2018 йил июнь ойида қўлга олинган, Хитой билан эса 2014 йилдан ҳамкорлик қила бошлаган.
«Хитой разведкаси агентлари билан ўз муносабатлари давомида Хансен ўзи тақдим этган маълумотлар учун товон пули сифатида юз минглаб доллар олган. Хансен уларга турли ахборотлар, шу жумладан, тегишли соҳаларга алоқадор конференцияларда тўпланган маълумотларни тақдим этиб келган», - дейилади вазирлик баёнотида.
Аниқлик киритилишича, у нафақат Хитой томони учун махфий маълумот тўплашга уринишда, балки нақд пуллар контрабандаси, шунингдек, Америка ҳудудига товарларни ноқонуний олиб киришда айбланмоқда. Хансен фақат бир банд бўйича ўз айбини тан олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар