
АҚШда «қора жума» куни муносабати билан қурол харид қилиб олишга буюртмалар сони ошиб кетган. «USA Today»нинг хабар беришича, бу йил «қора жума»даги қурол савдоси кўрсаткичлари бўйича янги рекорд қайд этилиши кутилмоқда,
Ўтган йили қурол сотиб олиш бўйича 144 минг сўров қабул қилинган бўлса, Федерал тергов бюроси (ФТБ) маълумотларига кўра, 2014 йилги «қора жума»да 155 мингдан ортиқ сўров қабул қилинган.
Аввалроқ, Чикагодаги «Nordstorm» универмагида «қора жума» чегирмалар куни доирасида савдо акцияларидан бирида отишма содир бўлганида, натижада бир киши ҳалок бўлгани, яна бир киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот учун, АҚШда ҳар йили Миннатдорлик куни байрамидан кейинги кунга тўғри келадиган «қора жума»да дўконлар, катта савдо тармоқлари куннинг илк харидорларига жуда жиддий ва катта чегирмалар таклиф қилишади.
Қайд этиш жоиз, 2013 йилги «қора жума» 249 миллион харидорни жалб қилган, уларнинг ҳар бири ўртача 413 доллар, жами 61,4 миллиард доллардан ортиқ пул сарфлаган. Бу 2012 йилдаги кўрсаткичдан 2,3 миллиард долларга кўп.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар