21:45 / 16.03.2019
9 947

Меҳримоҳ Султоннинг муҳаббатини рад этган эркак...

Меҳримоҳ Султоннинг муҳаббатини рад этган эркак...
«Муҳташам юз йил» телесериалида султон Сулаймоннинг ягона қизи Меҳримоҳ ўта димоғдор, буйруқ беришни хуш кўрадиган аёл сифатида тасвирланган. Лекин муҳаббатда омади чопмади. Боли-бей муҳаббатини рад этгач, унга қасдма-қасд Рустам пошшага турмушга чиқишга розилик берди. Онаси Хуррам султоннинг хоҳиши шундай эди. Хуррам султон Рустам пошшани бош вазир лавозимига тайинлаб, Сулаймондан кейин тахт пиёниста ўғли Салимгамас, Боязидга насиб этишини таъминлаш ниятида эди. Меҳримоҳ эса Рустам пошшани нафақат ёши улуғлиги учун, балки эркак сифатида ҳам ёқтирмасди.

Бироқ чидашга, тишни тишга босишга мажбур бўлди. Рустам билан ўртадаги муносабат доктор Педро пайдо бўлгач, бузилди. Меҳримоҳ ва Педро бир-бирларини севиб қолишди. Лекин бу ҳақда Рустам тез фурсатда хабар топди. Шу нарса сабаб бўлиб Меҳримоҳдан совиди. Ўзига жазман ҳам топиб олди. Кейин Боязидни сотиб, пиёниста шаҳзода Салим тарафига оғиб кетди. Мана шуларнинг ҳаммаси сабаб бўлиб, Меҳримоҳ Рустамни ўлдиришга буюртма берди. Буюртмани эса Атмажи исмли Боязиднинг садоқатли навкарларидан бири ижро этди.

Меҳримоҳ эри ўлдирилгач, узоқ вақт мотамда юрмади. Тез орада Семиз Али пошша исмли эркакка кўз тика бошлади. Рустамнинг ўлимидан кейин султон Сулаймон худди ўша пошшани бош вазирликка тайинлаганди. Қолаверса, Меҳримоҳ ҳам пошша кўпроқ Боязидни қўллаб-қувватлашига ишонарди. Шунинг учун очиқчасига ўзига уйланишини таклиф қилди. Бахтга қарши, Али пошша Меҳримоҳнинг таклифига рад жавобини берди. Хўш, нега?

Биринчидан, пошшанинг бир нечта хотини бор. Агар султоннинг қизига уйланса, олдин улар билан ажрашиши лозим эди. Империя қонунларига кўра, султонга куёв бўлган шахснинг бошқа хотини бўлиши тақиқланган. Султонга куёв бўлганларнинг ҳарам ташкил этишга ҳаққи йўқ эди. Иккинчидан, Меҳримоҳ уни аёл сифатида қизиқтирмасди. Ўшанда Меҳримоҳнинг ёши 39 да эди. Али пошша эса уйланса-да, ёшгинасига уйланишни маъқул кўрарди. Учинчидан, у империянинг энг юқори лавозимини бусиз ҳам эгаллашга улгурган…

Энди тарихий маълумотларга кўз ташлаймиз. Усмонийлар империясида 1561-1565 йиллар ҳақиқатан Семиз Али пошша деган бош вазир фаолият юритган. «Семиз» пошшанинг лақаби эди. У басавлат ва семиз бўлгани сабабли шундай лақабга эга чиққан. Ёши ҳам Меҳримоҳ каби 39 да бўлган. Жуда ақлли, мулойим ва тийрак суҳбатдош эди. Меҳримоҳнинг унга никоҳ таклиф этиши эса сценарийчилар тарафидан тўқиб чиқарилган. Сабаби, ўз даврида Меҳримоҳ Рустам пошшанинг ўлимидан кейин отаси султон Сулаймонга мурожаат этиб, қайтиб уни турмушга узатмаслигини илтимос қилган.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Меҳримоҳ Султоннинг муҳаббатини рад этган эркак...