
Яқинда Киевдаги мустақиллик майдонига миллатчилардан иборат «Миллий корпус» ташкилоти вакиллари йиғилиб, оммавий митинг уюштирди. Митингда ўн минг кишидан кўпроқ одам иштирок этди. Шу жараёнда миллатчилар Украина президенти Петр Порошенко ва ҳукуматнинг бошқа аъзоларини чўчқача шаклидаги ўйинчоқлар ирғитиш, рогаткалардан ўқ узиш билан қарши олди. Уларга қарата юзлаб ўйинчоқлар ва тошлар ёғдирилди.
Кейин митинг иштирокчилари мустақиллик майдонидан чиқиб президент маҳкамаси жойлашган ерга йўл олди. Аммо уёғига полициячилар миллатчиларнинг йўлини тўсишга муваффақ бўлди.
Бу акция иштирокчиларининг мақсади ҳукумат аъзолари ҳамда шахсан Петр Порошенкони коррупцияда айблаш, давлат маблағини талон-тарож қилинишига қарши ҳаракатлардан иборат бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар