15:27 / 21.03.2019
6 526

Қирғизистон собиқ раҳбари амалдаги президентга нисбатан расман мухолифатга ўтганини айтди

Қирғизистон собиқ раҳбари амалдаги президентга нисбатан расман мухолифатга ўтганини айтди
Мамлакат собиқ президенти Алмазбек Атамбаев бошчилигидаги Қирғизистон Социал-демократик партияси (ҚСДП) амалдаги хукумат ва президент Сооронбай Жээнбековга нисбатан муҳолифатга ўтганини расман эълон қилди.

Бундан аввал Жээнбеков ва Атамбаев ҳаммаслак эдилар, Жээнбеков 2017 йилги президентлик сайловига ҚСДП томонидан ва айнан Атамбаевнинг қўллаб-қувватлови билан номзод этиб кўрсатилган эди.

«ҚСДП ўзини муҳолифат дея эълон қилди, бу ўз навбатида партия томонидан ҳукуматни танқид қилиш имкониятини беради ва давлат тараққиётининг бошқа йўлларини кўрсатиш имкониятини яратади», – деди душанба куни ҚСДП матбуот котиби Қундуз Жолдубаева.

ҚСДП – Қирғизистондаги оқсоқол сиёсий партиялардан бири бўлиб 1993 йилда ташкил этилган. Атамбаев – партиянинг асосчиларидан биридир. Аммо партиянинг икки нафар собиқ ҳаммаслаклари ўртасида келиб чиққан можаро туфайли партия икки қисмга бўлиниб кетди: бир қисмига Атамбаев раҳбарлик қилади, иккинчи қисми, жумладан парламентдаги ҚСДП фракцияси қисман амалдаги президентни қўллаб-қувватлайди. Мана шу қарама-қаршиликларга барҳам беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ҚСДПнинг навбатдаги съезди 6 апрелда бўлиб ўтади.

Икки сиёсатчи ўртасидаги бузилиш 2018 йил мартида ҚСДПнинг съездида бошланди: ўшанда собиқ президент Атамбаев Жээнбеков ва унинг атрофидагилар шаънига кескин гапларни айтган эди. У президент ва унинг укаси Қирғизистон парламенти депутати Асилбек Жээнбековни «мамлакатда оилавий-клан бошқарувини реставрация қилишга уринишда» айблаб чиққан эди.

Шундан сўнг Атамбаевнинг бир нечта ҳаммаслакларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди, улар асосан коррупцияда айбланди, республикада эса «Атамбаевсиз ҚСДП» ҳаракати пайдо бўлди, бу ҳаракат аъзолари собиқ президентни партия сафларидан ўчириш ташаббусини илгари сурдилар.

17 март куни Атамбаев Ақсу фожеаси (Қирғизистон хукумати намойишчиларга қурол ишлатган, бунинг оқибатида олти киши ҳалок бўлган 2002 йилги ҳодиса) қурбонлари хотирасига бағишланган митингда нутқ сўзлади ва амалдаги хукуматни кланлаштиришда ва оилавий бошқарувда айблаб чиқди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон собиқ раҳбари амалдаги президентга нисбатан расман мухолифатга ўтганини айтди