22:37 / 22.03.2019
4 291

Сталлоне: «Агар Конор Ҳабибни мағлуб этмаса, бу уни бутун умр таъқиб этади»

Сталлоне: «Агар Конор Ҳабибни мағлуб этмаса, бу уни бутун умр таъқиб этади»
Фото: Daily Mirror
Ҳолливуднинг машҳур киноактёри Сильвестр Сталлоне Конор Макгрегор ҳамда Ҳабиб Нурмагомедов жанги тўғрисида фикр билдирди.

«Конор жудаям кеккайгани учун ютқазиб қўйди, деб ўйлайман. Жуда ҳам мағрур ва ҳатто хафа бўлган. Ҳабиб оёғига ёпишиб, зарба берган вақт… Сен ҳимояланиш керак бўлган вақт нега қўлларингни туширасан? Менимча, унинг «B» режаси бўлмаган.

Агар Конор Ҳабибни мағлуб этмаса, бу уни бутун умр таъқиб этади. Ҳозир Макгрегор нима қилишини билмай турибди. Мағлубият, ҳибсга олишлар, жамоатчилик — буларнинг барчаси уни ер билан битта қилиш учун баҳона изламоқда. Конор ўзига ўзи: «Мен буни қила оламан. Мағлубиятга учрамаётган рақибимни ютишим шарт», деб айтиши керак.

Конорга қандай маслаҳат беришим мукин? Табассум. Агар сен кулиб юрсанг, одамлар сени танқид қилолмайди», — дейди Сталлоне TMZ’га берган интервьюсида.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сталлоне: «Агар Конор Ҳабибни мағлуб этмаса, бу уни бутун умр таъқиб этади»