10:00 / 23.03.2019
4 042

Порошенко Путин билан «каша пишириш»ни истамаслигини айтди

Порошенко Путин билан «каша пишириш»ни истамаслигини айтди
Украина президенти Петр Порошенко ICTV телеканали эфирида Владимир Путин билан "каша пишириш" нияти йўқлигини айтди. У сал олдин Россия етакчисининг Киев билан ўзаро алоқалари масаласидаги сўзларига шу тариқа жавоб қайтарди.

Қримга сафари давомида Путин Россия ва Украина халқи ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик мавжуд эмаслигини, аммо Украинанинг ҳозирги раҳбари билан Кремль тил топиша олмаётганини айтган эди.

Россия президентининг сўзларига кўра, Киев ҳукумати билан "каша пишириш ва қандайдир ижобий натижага эришиш амримоҳол".
Путин шунингдек, Киевнинг ҳозирги раҳбарияти ҳаракатлари ҳайратланарли эканини, қўшимча қилди.

Петр Порошенко Путиннинг ушбу сўзларига жавобан душанба куни эфирдаги чиқиши давомида Россия ҳукумати билан "каша пишириш" нияти йўқлигини айтди. Порошенко Москвага нисбатан санкциявий босимлар кучайтирилиши учун ҳаракатларини давом эттиришини маълум қилди.

"Кимдир ким биландир "каша пиширишига" келсак, мен айрим президентликка номзодларимиз каби каша пиширишни ҳам, уни ейишни ҳам, балиқ овига югуришни ҳам истамайман", - деб таъкидлаган Порошенко.

Украина президентлигига сайловлар 31 март куни бўлиб ўтади. Бу лавозимга 39 номзод даъвогарлик қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Порошенко Путин билан «каша пишириш»ни истамаслигини айтди