3 485
Япониянинг янги императори шарафига ўтадиган тантаналарга 195 давлат раҳбарлари таклиф этилади
Фото: luxplanet.ua
Япония ҳукумати Токиода дипломатик муносабатларга эга бўлган 195 мамлакат раҳбарларини янги императорнинг тахтга ўтириши муносабати билан 22 октябрь куни бўлиб ўтадиган тантанали маросимга таклиф қилиш ниятини билдирган, дея хабар беради «Дарё».
Ҳозирги 85 ёшли император Акихито ўз илтимосига биноан, тахтни 30 апрель куни ёши сабабли тарк этмоқчи. Эртаси куни тахтни унинг ўғли 59 ёшли валиаҳд шаҳзода Нарухито эгаллайди. Ушбу маросим ҳукуматнинг учта авлод вакиллари бош вазир ва ҳукумат аъзолари, парламентнинг икки палатаси раиси ҳамда Олий суд раиси иштирокида бўлиб ўтади.
Янги императорнинг тахтга ўтириши муносабати билан асосий анъанавий маросимлар октябрь ойида бўлиб ўтади. Тантанали зиёфатга 195 мамлакатнинг юқори даражали вакиллари таклиф этилиши режалаштирилган.
Конституцияга кўра, Япония императори давлат ва халқнинг бирлиги рамзи бўлиб, аксарият монархлардан фарқли ўлароқ давлат бошлиғи мақомига эга эмас. У фақат маросим функцияларини бажаради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди