date
views 8 227

Назарбоев истеъфосини эълон қилишдан аввал Путин билан гаплашган

Назарбоев истеъфосини эълон қилишдан аввал Путин билан гаплашган
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқишини эълон қилишдан аввал Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали гаплашган. Бу ҳақда «РИА Новости»га асосланиб, «Kun.uz» хабар бермоқда.

«Бугун кундузи Владимир Путин ҳамда Нурсултон Назарбоев телефон орқали гаплашишди. Бироқ ҳозирча суҳбат мавзусини ошкор қила олмаймиз»,- дея Песковнинг сўзларидан иқтибос келтиради «РИА Новости».

Бугун Қозоғистонни қарийб 30 йилдан буён бошқариб келган Нурсултон Назарбоев давлат раҳбари ваколатларини топширди. Қозоғистон президенти вазифасини вақтинча Қозоғистон Сенати спикери Қосим-Жўмарт Токаев бажариб туради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Назарбоев истеъфосини эълон қилишдан аввал Путин билан гаплашган