
Эроннинг Хормузғон вилоятидаги Шаҳид Ражаий портида юзлаб контейнерлар ортилган савдо кемаси чўкиб кетди. Бу ҳақда İRNA ахборот агентлигига иқтибос келтирган ҳолда Kun.uz нашри хабар берди.
Таъкидланишича, кема швартовка қилиш (боғлаб қўйиш) вақтида тўнтарилиб чўка бошлаган.
Mehr нашри маълумотларига кўра, 90 метрлик кемага минерал ва саноат товарлари, жумладан калий хлорид, кальций карбонат, мис концентрати юкланган 153 та контейнер ортилган бўлган.
Воқеа оқибатида экипажнинг 14 аъзосидан 3 нафари жароҳат олган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.