19:06 / 24.03.2019
3 840

Россиялик марҳума хонанда Юлия Началованинг ўлимолди истаги

Россиялик марҳума хонанда Юлия Началованинг ўлимолди истаги
Эслатиб ўтамиз, россиялик хонанда Юлия Началованинг ўлимини врачлар тасодифий фожиа деб аташди. Сабаби, қачондир Юлия оёғини қайсидир крем билан артган-у, инфекция тушганини сезмаган. Шунда ҳам аҳволи оғирлашиб қолмагунча врачларга мурожаат этмаган. Шу вазиятда эса биринчи бўлиб Россия эстрадаси юлдузи Николай Басков ёрдамга келди. У жуда яхши бир клиника топди. Началова пул масаласида қийналганини билгани учун пулдан ёрдам қилди. Хонанда шу ерда шифо топишига ишонди. Афсуски, Юлия оламдан ўтди. Врачлар ҳам унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. Бу гал ҳам яна Басков балогардон бўлди. Ҳамкасбларидан пул йиғиб, дафн маросимини кўнгилдагидек ўтказиш ҳаракатига тушди.

Аммо Юлия бир ўта жиддий сирни ҳеч кимга айтмаганди. Ўлимидан олдин директори Анна Исаевага ёрилган экан. Айтишича, собиқ севгилиси хоккейчи Александр Фролов Москвадаги тўрт хонали квартирасини тортиб олишга бел боғлабди. Ваҳоланки, бу квартирани собиқ турмуш ўртоғи футболчи Евгений Алдонин ажрашишгач, қизи Вера онаси билан ижарама-ижара юрмаслиги учун Юлияга берганди. Хонанда квартирани яхшилаб таъмирдан чиқарди. Нияти Александр Фролов билан турмуш қурса, шу квартирада бахтли ҳаёт кечириш бўлди. Аммо Фролов айтибдики, гўёки Юлия ўз қўли билан тилхат ёзиб берганмиш. Тилхатда Фроловдан 20 миллион рубл пул олганини, эвазига тўрт хонали квартирани унга топширишини тан олганмиш.

Юлия Аннадан худди шу масалада ёрдам кутганди. Ўлимидан сўнг қизи Верани кўчада қолдирмасликни сўради.

Анна Исаеванинг гапига кўра, Вера ҳозир 12 ёшда. Мактабда аъло баҳоларга ўқимоқда. Турли тўгаракларга қатнайди. Отаси Евгений Алдонинни жонидан ортиқ кўради. Юлиянинг ўлимолди истаги эса албатта адо этилади. Вера ҳеч қачон кўчада қолмайди. Фролов ўзининг ёвуз ниятига ета олмайди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик марҳума хонанда Юлия Началованинг ўлимолди истаги