
Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн мусулмонларни қўллаб-қувватлагани учун номаълум шахслардан таҳдид олган.
New Zealand Herald нашри хабарига кўра, бош вазирнинг Твиттердаги аккаунтида қурол ва “Кейингиси – сенсан” ёзувли расм пайдо бўлган. Полиция худди шундай таҳдид Янги Зеландия полиция бошқармасининг Твиттердаги аккаунтига ҳам жўнатилганини маълум қилди.
Ушбу таҳдидлар жўнатган аккаунт 48 соатдан кейингина тўсиб қўйилган.
Маҳаллий полиция мазкур ҳолатлар бўйича суриштирув бошлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар