23:38 / 24.03.2019
6 498

Мўғуллар нима учун мушукни ёқтирмаслигини биласизми?

Мўғуллар нима учун мушукни ёқтирмаслигини биласизми?
Дунёда мавжуд аҳолининг аксарияти мушукларсиз кундалик ҳаётни тасаввур эта олмайди. Чунки мушук уй ичкарисида каламуш-сичқонлар изғиб юришига йўл қўймайди. Эгаларини севади. У хасталанса, жониворнинг ўзи тафаккурига суянган ҳолда «мушуктерапия» ташкил этиб, эгасини даволашга ҳаракат қилади. Бир сўз билан айтганда, бу мавжудотнинг одамга умуман зиёни тегмайди.

Мўғуллар эса аксинча мушукни жинидан ёмон кўраркан. Хўш, нега? Маълум бўлишича, мўғуллар мушукни одамзоднинг душмани деб биларкан. Уларда шундай бир гап бор. «Ит ҳар куни эрталаб ўзи яшайдиган чодир ёнига келади-да, хўжайин, хўжайкалар ҳаётлигига амин бўлгач, тинчланади. Мушук эса ҳар куни ўзи яшайдиган чодир ёнига келиб «Анави икки оёқли маҳлуқлар ўлдимикан? Ишқилиб ўлган бўлсин-да»,-дея ўйларкан. Бунинг ҳам ўзига хос сабаблари бор албатта. Барчага маълумки, мўғуллар азалдан саҳрода кўчманчи қабилаларга бўлинган ҳолда умргузаронлик қилади. Саҳрода эса ёввойи мушуклар кезиб юради. Тун чўкди дегунча улар мўғулларнинг чорвасига ҳужум қилади. Оқибатда кўчманчи қабила аъзолари моддий зиён кўради.

Манба: Hordiq.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мўғуллар нима учун мушукни ёқтирмаслигини биласизми?