Сочи томон учиб бораётган самолётни яшин урди

  • 25 март 2019, 14:17
  • 1 045
  • Дунё
  • Сочи томон учиб бораётган самолётни яшин урди
    Фото: «РИА»
    Қозон шаҳридан Сочи томон учиб бораётган самолётни яшин урди. Бу ҳақида Сочи шаҳридаги аэропорт матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

    Воқеа аэропортдан 35 километр узоқликда рўй берган. Бу вақтда қўнишга тайёргарлик кўрилаётган эди. Яшин урганига қарамай самолёт муваффақиятли қўнган ва йўловчилардан ҳеч кимга зарар етмаган.

    Қўнгандан сўнг самолёт техник кўрикдан ўтказилди ва Внуководаги базага юборилди. Москвага учиши лозим бўлган йўловчилар эса бошқа рейсларга ўтказилган. Эслатиб ўтамиз, январ ойида Римдан Москва томон учаётган Airbus A320 самолётига ҳам яшин теккан эди. Аммо унга ҳеч қандай шикаст етмаган ва Шереметьево аэропортига муваффақиятли қўнган.

    » » Сочи томон учиб бораётган самолётни яшин урди