16:15 / 25.03.2019
1 940

Трамп сайловолди штабининг Россия билан тил бириктиргани ҳақидаги айбловлар тасдиқланмади

Трамп сайловолди штабининг Россия билан тил бириктиргани ҳақидаги айбловлар тасдиқланмади
АҚШ бош прокурори Уильям Барр конгрессга Дональд Трамп сайловолди штабининг Россия билан эҳтимолий алоқалари бўйича суриштирув олиб борган махсус прокурор Роберт Мюллернинг ҳисоботини тақдим этди.

«Суриштирув Трамп кампанияси иштирокчилари ёки у билан алоқадор шахсларнинг 2016 йилги АҚШ президенти сайловларига тасъир кўрсатиш учун Россия билан тил бириктиргани ёки алоқа қилганини аниқламади», — деди Барр конгрессменларга.

Ҳужжатда айтилишича, АҚШ махсус прокурори Россиянинг сайловларга аралашуви ҳолатларини аниқлаган. Гап Интернет-тадқиқотлар агентлиги («троллар фабрикаси») ҳақида бормоқда. Мюллернинг ҳисоблашича, агентлик сайловлар натижасига таъсир кўрсатиш учун ижтимоий тармоқларда ёлғон маълумотлар тарқатган. Аммо агентлик ва Трампнинг сайловолди кампанияси ўртасида алоқа борлиги аниқланмаган.

Шу билан бирга Мюллер Хиллари Клинтоннинг электрон почтаси Россия билан алоқадор хакерлар томонидан бузилган деган хулосага келган. Бироқ махсус прокурор улар ва Трамп жамоаси ўртасида боғлиқлик топмаган.

АҚШда Трампнинг 2016 йилги президент сайловларида Россия билан ҳамкорлик қилгани ҳақида айбловлар янграган, Россия президент сайловларига таъсир кўрсатишда айбланган. Аммо Трамп ҳам, Кремль ҳам бу айбловларни рад этган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Трамп сайловолди штабининг Россия билан тил бириктиргани ҳақидаги айбловлар тасдиқланмади
[/banner_pushhouse