Россиялик ҳарбийларнинг Венесуэлага юборилгани тасдиқланди

  • 26 март 2019, 11:13
  • 731
  • Дунё
  • Россиялик ҳарбийларнинг Венесуэлага юборилгани тасдиқланди
    Венесуэла Ягона социалистик партияси (PSUV) вице-президенти Диосдадо Кабельонинг тасдиқлашича, Каракасга ичида ҳарбийлар бўлган Россия самолётлари ҳақиқатдан ҳам келиб қўнган. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

    Кабельонинг аниқлик киритишича, россиялик ҳарбийлар бўйича ташаббус Венесуэла президенти Николас Мадуро томонидан илгари сурилган. У ҳарбийларнинг ташрифидан кўзланган мақсадга аниқлик киритмади.

    Бундан олдин, Венесуэлага Россиядан бортида юзга яқин ҳарбий бўлган икки самолёт келиб қўнгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

    El Comercio нашри хабарига кўра, 23 март куни Каракасдаги Майкетия халқаро аэропортига россиялик ҳарбийлар ва 35 тонна юк бўлган Ан-124 ва Ил-62 самолётлари келган.

    Нашрнинг таъкидлашича, гап 99 ҳарбий ҳақида бормоқда, уларга Россия қуролли кучлари бош штаби ташкилий-мобилизация бош бошқармаси бошлиғи генерал-полковник Василий Тонкошкуров бошчилик қилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гуайдо венесуэлаликларни тайёр туришга чақирганди.

    «Озодлик» амалиётини ўтказишга тайёргарлик кўриш ҳамда узурпацияни якуний тугатиш учун расмийларга максимал босим ўтказиш вақти келди. Курашимизнинг бу босқичида ҳар бир нарсанинг ўз ўрни бор», - дея маълум қилди у.

    » » Россиялик ҳарбийларнинг Венесуэлага юборилгани тасдиқланди