date
views 3 219

БААда яшин уриши натижасида 1,1 миллион дирҳамлик 35 та лочин нобуд бўлди

БААда яшин уриши натижасида 1,1 миллион дирҳамлик 35 та лочин нобуд бўлди
Фото: «Gulfnews.com»
Абу Даби амирлиги Мадинат Заед шаҳрида 35 та ноёб лочин полапонлари яшин уриши натижасида ҳалок бўлди, дея хабар беради «Daryo» нашри.

Чақмоқ уриши натижасида полапонлар бўлган бинода ёнғин бошланган. Уларнинг умумий қиймати 1,1 миллион дирҳам (301 минг доллар)ни ташкил қилган.

Метеорология миллий маркази вакилининг сўзларига кўра, ғарбий минтақада ҳодиса арафасида кучли момақалдироқли ёмғир ва тезлиги 60 км / соатгача бўлган шамол кузатилган. Шунингдек, у БААда 28 март, пайшанба кунигача чангли бўронлар ва кучли шамоллар устунлик қилишини қайд этди. Ҳайдовчиларга кўринишнинг камайиши туфайли ҳушёр бўлиш тавсия этилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БААда яшин уриши натижасида 1,1 миллион дирҳамлик 35 та лочин нобуд бўлди