10:30 / 27.03.2019
2 946

Россияда собиқ вазирлардан бири қўлга олинди

Россияда собиқ вазирлардан бири қўлга олинди
Москвада махсус хизматлар Очиқ ҳукумат ишлари бўйича собиқ вазир Михаил Абизовни қўлга олиш амалиётини ўтказди. У яқинда Италиядан қайтиб келганди. Билдирилишича, у энергетика компаниялари маблағларини хорижга олиб чиқиб кетган, буларнинг бари жиноий гуруҳ доирасида амалга оширилган.

Россия Тергов қўмитаси сайтида ҳам Москвада Очиқ ҳукумат собиқ вазири Михаил Абизов қўлга олингани тўғрисида маълумот пайдо бўлди.

Унга фирибгарлик (РФ Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми) ва уюшган жиноий гуруҳни ташкил этиш (Жиноят кодексининг 210-моддаси) айблови қўйилган. У очилган ишда номи қайд этилган беш нафар айбланувчи билан биргаликда қатор энергетика компаниялари маблағларини ўғирлаб, чет элда жойлашган оффшор компанияларга олиб чиқиб кетган. Зарар 4 миллиард рублни ташкил қилади.

Маълумки, ўтган йили Абизов ушбу вазирлик тарқатиб юборилганидан кейин истеъфога чиқарилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда собиқ вазирлардан бири қўлга олинди