
Суриянинг БМТдаги доимий вакили Башар Жаъфарий АҚШга Шимолий ёки Жанубий Каролинани Исроилга бериб юборишни таклиф қилди. Бу ҳақда РИА «Новости»га таяниб Kun.uz хабар тарқатди.
«АҚШ етарлича ерга эгадир. Исроилга бир нечта штатларни совға қилиб юборинглар», - деди Жаъфарий.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Исроилни янги ҳудудлар билан қўллаб-қувватлашга қарор қилса, шундай ҳаракатни амалга ошириши керак.
Бундан олдин, Сурия Голан тепаликлари бўйича зудлик билан БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилиши ўтказилишини талаб қилганди.
Эслатиб ўтамиз, душанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп Исроилнинг Голан тепаликлари устидан суверенитетини расман тан олди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар