12:18 / 28.03.2019
3 700

Владимир Путин давлат ташрифи билан Қирғизистонга келди

Владимир Путин давлат ташрифи билан Қирғизистонга келди
Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати
Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Қирғизистонга келди деб маълум қилади "Дарё" нашри.

«Манас» халқаро аэропортида уни Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков кутиб олди.

Расмий учрашув «Ола-арча» давлат қароргоҳида бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлари аввал юзма-юз мулоқотда бўлади, шундан сўнг икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган музокаралар ўтказилади.

Шунингдек, Путин VIII Россия—Қирғизистон минтақалараро анжуманида иштирок этиши ва Чингиз Айтматовнинг уй-музейига бориши кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Владимир Путин давлат ташрифи билан Қирғизистонга келди