Порошенко Путин билан музокаралар учун шартни айтди

  • 28 март 2019, 13:47
  • 985
  • Дунё
  • Порошенко Путин билан музокаралар учун шартни айтди
    Украина президенти Пётр Порошенко Россия етакчиси Владимир Путин билан икки томонлама музокараларни истисно этмаяпти, аммо «мураккаб масалалар» халқаро ҳамкорлар иштирокида ҳал этилиши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Украина раҳбари 27 март, чоршанба куни маълум қилди, дея хабар бермоқда Kun.uz нашри.

    «Икки томонлама музокаралар юз бериши мумкинми? Албатта, биз суверен мустақил давлатмиз», - деди Порошенко.
    Бироқ, унинг сўзларига кўра, Киев позицияси «Украинага яқин коалиция бўйича дунёдаги ҳамкорлар» қўллаб-қувватловисиз аниқ кучсиз бўлади.

    Бундан олдин, Порошенко сайловлардаги асосий рақибини маълум қилганди.
    «Менинг рақибим ким? Мен буни яширмайман ва очиқ айтаман, сабаби қолганлар буни қилишдан қўрқишади. Бу - Путин», - дея маълум қилди Порошенко.

    Шунингдек, Порошенконинг билдиришича, Россия билан сиёсий мулоқотни амалга ошириш ҳам мумкин.
    Унинг аниқлик киритишича, бунга фақат Қримнинг «Россия деоккупацияси» ва Донбассдаги уруш тугаса, шунингдек, Керч бўғозида қўлга олинган украиналик денгизчилар озод этилса, эришиш мумкин.

    » » Порошенко Путин билан музокаралар учун шартни айтди