14:30 / 28.03.2019
3 619

Россияда энг юқори иш ҳақига эга фаолият соҳалари маълум қилинди

Россияда энг юқори иш ҳақига эга фаолият соҳалари маълум қилинди
Росстат 2019 йил январь ойи якунлари бўйича энг юқори иш ҳақига эга фаолият соҳаларини маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz RT маълумотларига таянган ҳолда.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи энг юқори, бу йўналишда у 79,4 минг рублга тенг. Кейинги ўриндан молия ва суғурта фаолияти (77,3 минг рубль) жой олган. Учинчи поғонада - ахборот ва алоқа соҳасидаги иш (66,2 минг рубль).

Тўртинчи ва бешинчи ўринларни мос равишда профессионал, илмий, техникавий фаолият (61,2 минг рубл) ҳамда ташувлар ва сақлаш соҳаси (46,9 минг рубль) эгаллади.

Йил бошида меҳмонхона ва умумий овқатланиш ходимлари (27,2 минг рубль), қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, овчилик, балиқчилик билан шуғулланадиган ишчилар (27,3 минг рубль) энг кам пул ишлаб топди.

Россияда ўртача иш ҳақи 2019 йил январь ойида 42,2 минг рублни ташкил қилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,3 фоизга кўп, ўшанда кўрсаткич 39 минг рублга етганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда энг юқори иш ҳақига эга фаолият соҳалари маълум қилинди