18:30 / 28.03.2019
3 166

Украина электромагнит қурол ишлаб чиқарганини маълум қилди

Украина электромагнит қурол ишлаб чиқарганини маълум қилди
Украинада душман радиоэлектрон ускуналарини ишдан чиқарувчи электромагнит қурол ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Спецтехноэкспорт" компанияси берган хабарга таяниб Kun.uz хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, янги қурол душманнинг стратегик муҳим объектлари, хусусан, қўмондонлик ва маъмурий марказлар, алоқа тармоқлари, электростанциялар, ҳаво ҳужумидан мудофаа объектларига қарши қўлланилиши мумкин.

"Бундай турдаги қуроллар фақатгина электромагнит нурланиш қувватидан фойдаланади, шу боис у одамларга салбий таъсир қилмайди, аммо электрон тизим билан жиҳозланган ҳар қандай техника ёки инфраструктура объектини ишдан чиқариши мумкин", - дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина электромагнит қурол ишлаб чиқарганини маълум қилди