date
views 3 454

Астраханда маҳбусга шоколад конфет билан бирга кутилмаган совға ҳадя этишди

Астраханда маҳбусга шоколад конфет билан бирга кутилмаган совға ҳадя этишди
Бу маҳбуснинг энг севимли совғаси ҳисобланарди. Оғайнилари Астрахандаги №6- колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳбусга шоколад конфет олиб келишганди.

Турма ходимлари шоколад конфетларни текшириб кўриш жараёнида оқ рангли кукунсифат нарса беркитилганини пайқаб қолишди. Бу, шубҳасиз, героин эди. Наркотикнинг соф вазни 1,15 граммга тенг экан. Зудлик билан экспертизага жўнатишди.

Тез фурсатда экспертиза ҳам бу наркотик модда эканини тасдиқлади. Шоколад конфетларни «кутилмаган совға» билан бирга олиб келган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Астраханда маҳбусга шоколад конфет билан бирга кутилмаган совға ҳадя этишди