Брунейда зинокорлар ва ўғриларга шаръий жазо қўлланадиган бўлди

  • 29 март 2019, 14:20
  • 1 309
  • Дунё
  • Брунейда зинокорлар ва ўғриларга шаръий жазо қўлланадиган бўлди
    Бруней султонлигида жорий йилнинг 3 апрелидан эътиборан зино қилган эр ёки хотинларга, шунингдек, бир жинсли алоқага киришганларга тошбўрон жазоси бериладиган бўлди. Бу ҳақда Azon.uz хабар бермоқда.

    Бундан ташқари, ўғрилик қилганларнинг қўли кесилади.
    Баъзи халқаро ташкилотлар, хусусан, Халқаро амнистия ташкилоти Бруней раҳбариятининг бу қарорини қоралаб, шаръий жазо усулларидан воз кечишга чақирди.

    Бруней султонлигининг расмий саҳифасида бундай чақириқларга жавобан эълон қилинган баёнотда шундай дейилади: “Ҳукуматимиз бошқаларнинг буни қабул қилишини ёки тасдиқлашини кутмаяпти. Биз кутаётган ягона нарса – биз уларга ҳурмат кўрсатганимиздек, уларнинг ҳам бизга ҳурмат кўрсатиши”.

    Эслатиб ўтамиз, Брунейда 2014 йилнинг майидан бери шариат қоидалари босқичма-босқич жорий этиб келинмоқда.

    » » Брунейда зинокорлар ва ўғриларга шаръий жазо қўлланадиган бўлди