
Мусулмон такси ҳайдовчиси баланд овозда азон эшитиб кетаётган ҳайдовчига эътироз билдиргани учун мижози, рус аёлининг бошига урди. Бу ҳақда жабрланувчининг синглиси ижтимоий тармоқлар орқали хабар қилган.
«Опам меҳмонга бориш учун “Яндекс такси” чақиртирганди. Такси ҳайдовчиси эса йўл бўйи баланд овозда азон эшитиб кетаётган экан. Опам бунга нисбатан эътироз билдирганида, ҳайдовчи унинг бошига мушт туширибди. Яна икки жиянимнинг ёнида-я. Улар бувисиникига йўл олганди. Саёҳатлари мана шундай аянчли тугабди» – дея ёзган жабрланувчининг синглиси.
“Яндекс такси” маъмурияти аёлдан кечирим сўраб, унга 100 рублли промокод совға қилишди.
Манба: Ҳордиқ нашри «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар