Португалияда спортчи аёл вафот этганидан 2 ой ўтиб фарзандли бўлди

  • 31 март 2019, 10:00
  • 1 890
  • Дунё
  • Португалияда спортчи аёл вафот этганидан 2 ой ўтиб фарзандли бўлди
    Португалиялик каноэчи Катарина Секейра мияси ўлган деб эълон қилинганидан икки ой ўтиб кўзи ёриди. Бу ҳақда The Sun хабар берди.

    Нашрнинг ёзишича, 26 ёшли спортчи ҳомиладорлигининг 19-ҳафтасида ўткир астма хуружи туфайли касалхонага ётқизилган. Аёл сунъий кома ҳолатига тушириб қўйилган, аммо бир неча кундан сўнг шифокорлар миянинг ўлганлигини қайд этишган.

    Қолган кунлар давомида шифокорлар Секейранинг танаси яшашини тутиб туришган. Ҳомиладорликнинг 32-ҳафтасида улар кесарча кесишни амалга оширишди. Бола туғилганидан сўнг шифокорлар Секейранинг танасини яшашни таъминлаш тизимидан узиб қўйишди.

    Қайд этилишича, бола ўғил бўлиб, 1,7 кило туғилган ва соғлом. Уни Секейранинг турмуш ўртоғи тарбиялайдиган бўлди.

    Манба: Kun.uz

    Фикрлар

    » » Португалияда спортчи аёл вафот этганидан 2 ой ўтиб фарзандли бўлди